Хорижий валюталар доллар ва евро қимматлашди

Ўзбекистон Марказий банки 17-октабр, душанба кунидан бошлаб амал қиладиган валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, Ақш доллари курси 23,20 сўмга ошиб, 11 131,45 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 27,02 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 10 830,90 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 1,20 сўмга қимматлашди ва 176,62 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 14-октабр куни доллар курси 12,94 сўмга қимматлашиб, 11 108,25 сўмни ташкил қилган эди.