ХТТБ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 3,5 миллион доллар ажратади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, ХТТБ Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказини модернизация қилиш учун 3,5 миллион доллар ажратишга тайёр.

Нав синов маркази қарийб бир асрлик тарихга эга илмий муассаса бўлиб, шу даврда қишлоқ хўжалиги экинларини турли навларини ўрганиш билан шуғулланади. Марказда асосий экин турлари бўйича 9 та бўлим ва пахта етиштириш бўйича битта ихтисослаштирилган технологик лаборатория мавжуд.

Ҳозир Марказ модернизацияга муҳтож ва унинг эҳтиёжларини баҳолаш учун ХТТБ мутахассислари таклиф қилинган. Банк марказнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш учун 3 миллион доллар ажратиши мумкинлиги ҳақида аллақачон қарор қабул қилган.

Марказ қишлоқ хўжалиги бизнеси вакиллари – юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ишлайди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий навларини дифференциация қилиш, жинсини, генетик ёки нав тозалигини аниқлаш бўйича синовлар ўтказилади. Синов натижаларига кўра хулосалар чиқарилади. Шу тариқа тадбиркорлар, кластер ва фермерларга кўмак кўрсатилмоқда.

Марказда маҳаллий ва хорижий экинларни ўз ичига олган генетик банклар мавжуд. Уларнинг хавфсизлиги учун халқаро стандартларга мос келадиган муайян сақлаш ва ҳимоя қилиш шартлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, Марказ қошида махсус миллий генетик банк ташкил этилди.