Иқтисодиёт ва молия вазири ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашди

Ш.Кудбиев 2023-йилнинг 1-апрел куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Жужанна Ҳаргитай билан учрашди.

Томонлар хусусий сектор учун қўшимча имкониятлар яратиш масалаларини муҳокама қилди ва ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди.

Кичик ва ўрта тадбиркорлик стратегиясини тасдиқлаш, иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилувчи ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кейинги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, газ саноатида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг техник хусусиятларини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар юқоридаги йўналишлар бўйича қўшма ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли лойиҳалар кўламини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, учрашувда минтақа иқтисодиёти ва фаровонлигини юксалтиришда халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамкорлиги, мунтазам тажриба алмашиш муҳимлиги эслатилди.