ИЭСлар рус мазутини харид қилишни оширди

Россиядан Ўзбекистонга мазут етказиб бериш сезиларли даражада ошди, бу эса об-ҳавонинг анормал совуқ даврида электр стансияларида табиий газ етишмаслигини қоплаш имконини беради.

Мамлакатимизда мазут одатда табиий газда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари учун захира ёқилғи ҳисобланади, лекин газ қувурларида босимнинг пасайиши туфайли етарли даражада таъминланмаяпти.

Савдогарлардан бирининг сўзларига кўра, етишмаётган табиий газ ўрнини айнан Россия мазути бўлган. Ўтган йилнинг ноябр-декабр ойларида Россиядан республикамизга 180 минг тоннадан ортиқ ушбу ёқилғи жўнатилди. Таққослаш учун: ўтган йилнинг шу даврида Ўзбекистон Россиядан атиги 34 минг тонна мазут сотиб олган. 2023-йил январ ойи бошида эса харидлар ҳажми 61 минг тоннадан ошди.

Рейтерс ҳукуматимиздан изоҳ ололмади.

Шунингдек, маълум қилинишича, ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб, совутиш билан боғлиқ ички истеъмолнинг кескин ошгани сабабли мамлакатимиз табиий газни хорижга экспорт қилишни тўхтатган.

Январ ойида Ўзбекистонга туркман газини етказиб беришда узилишлар юз берган эди. Аввалроқ мамлакатимиз Туркманистон билан қиш охиригача табиий газ етказиб беришни кўпайтириш бўйича шартнома имзолаган эди.