Инқирозга қарши жамғарманинг маблағлари қандай тарзда сарф қилинмоқда?

Инқирозга қарши жамғарма барча маблағларнинг 67%, шу жумладан мамлакатнинг ташқи қарзларини шакллантириш ҳисобига олинган маблағлардан фойдаланилганлигини эълон қилди.

Молия вазирлиги Инқирозга қарши жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисида тўлиқ маълумотни эълон қилди.

Ҳисоботларда кимга қанча маблаг ъажратилганлиги, давлат харидлари бўйича тузилган шартномалар, этказиб берувчилар тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Шу мақсадда Молия вазирлиги веб-сайтида интерфаол саҳифа очилди. Айни пайтда, маълумот 18-август ҳолатига кўра берилган. Саҳифа ҳар ҳафта янгиланяпти

Ушбу маълумотларнинг нашр этилиши кенг жамоатчиликка мустақил тадқиқотлар ўтказиш имкониятини беради.

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши фондига 10 триллион сўм маблағ юборилган ва у учта халқаро ташкилотнинг қарзлари ҳисобига шакллантирилган: 41,9% — Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар, 37,9% — Халқаро валюта жамғармаси, 20,2% — Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки.

18 август ҳолатига фонддан 8448,7 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди, шундан тегишли маблағлар ҳисобига 6 753,5 млрд. сўм.