Ишсизлик бўйича нафақа миқдори оширилади

Ўзбекистонда ишсизларга бериладиган нафақа миқдори уч бараварга оширилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга ё‘ллаган мурожаатида айтиб ўтди.

Мамлакат раҳбари пандемия туфайли ишидан айрилган одамларнинг камбағал бўлишига йул қўйиб бўлмайди, деб таъкидлади.

«Шунинг учун келаси йилдан бошлаб вақтинчалик ишсизлик нафақаси миқдори 3 баравар оширилади», деди у.

Президент вақтинча ишсизлик нафақасини олиш учун 6 та ҳужжатни тақдим этиш бўйича «эскирган бюрократик процедура» ни бекор қилишни буюрди.

“Барча туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бир ой ичида ўз ҳудудларида қашшоқликни камайтириш бўйича мақсадли дастурни ишлаб чиқиши ва ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали маҳаллий Кенгашлар ва халққа унинг ижроси тўғрисида ҳисобот беришлари керак. Бу барча раҳбарларнинг асосий вазифаси ва уларнинг ишини баҳолашнинг асосий мезонига айланиши керак», деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.