Ислом тараққиёт банки республиканинг тўрт вилоятидаги 700 мингдан ортиқ қишлоқ аҳолиси ҳаётини яхшилашга қаратилган «Ўзбекистонда қишлоқни барқарор ривожлантириш» лойиҳасига 200 миллион доллар ажратмоқда.
170 та маҳалланинг (40 та марказий ва 130 та туташ маҳалла) 710 мингга яқин аҳолиси турмуш даражасини ошириши кутилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, электр таъминоти тизимларини яхшилаш, шунингдек, болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари ва қишлоқ поликлиникалари каби ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилишда ресурс тежовчи ва экологик тоза технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Бу қишлоқ аҳолисининг кенг иштироки асосида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш жараёнларини кучайтириш орқали амалга оширилади.