Янгиланган валюта курслари: доллар ва евро пасайганини кўрсатади

банк 1 июндан бошлаб амал қиладиган валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 5,67 сўмга тушиб, 11 400,17 сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари, ягона Европа валютаси 55,10 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 12 170,82 сўм беришмоқда.

Шу билан бирга, Россия рубли 0,85 сўмга қимматлашди ва 141,89 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни сўм Британия фунт стерлингидан ташқари барча асосий валюталарга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, доллар курси 14,36 сўмга арзонлашди ва 11 405,84 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 13,11 сўмга, рубл эса 1,72 сўмга арзонлашди.