Япония билан истиқболли лойиҳаларни фаоллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди

Кузатилган коронавирус пандемиясига қарамай, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг янги ёлларни излаш доирасида, шунингдек, 2019 йил декабр ойида Японияга юқори даражадаги ташриф давомида эришилган келишувлар ва шартларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталарининг навбатдаги 16-йиғилишини ўтказиш масаласини ўрганиш мақсадида қўмита котибиятининг Япония бўлими бошлиғи Мики Важима ва Mitsubishi корпорациясининг халқаро бўлинмаси катта маслаҳатчиси Хироказу Саито билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Коронавирус пандемиясининг тарқалиши ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш билан боғлиқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, кейинги учрашувни видеоконференция шаклида ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ушбу масалаларнинг барчасини батафсил муҳокама қилиш учун иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталари котибиятларининг қўшимча онлайн йиғилишини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, кейинги йиғилишни 2021 йилнинг биринчи чораги охирида Тошкентда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.