Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга 5,8 миллион долларлик 5,7 минг тоннага яқин ўрик экспорт қилган.
2022-йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
Россия — 3,7 минг тонна
Қозоғистон — 1,3 минг тонна
Қирғизистон — 707 тонна
2022 йилнинг 6 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна
Хоразм вилояти — 831 тонна
Тошкент вилояти — 393 тонна
Жорий йилда хорижга ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 минг тоннага камайди.