Ярим йил давомида Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ янги корхона ва ташкилот очилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида 51 минг 708 та янги корхона ва ташкилот рўйхатга олинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йил 1-июл ҳолатига кўра, республикада жами 51 708 та янги корхона ва ташкилот ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 мингтага кам.

Рўйхатга олинган янги корхона ва ташкилотларнинг йиллар бўйича динамикаси қуйидагича:

2017 йил январ-июн – 25 009;
2018 йил январ-июн – 29 385;
2019 йил январ-июн — 56 127;
2020 йил январ-июн – 47 640;
2021 йил январ-июн – 54 693;
2022 йил январ-июн – 51 708.