ОКМК Металлургия хомашёсини сотиш ва таъминлаш бошқармаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2022-йилнинг 11 ойи давомида комбинат томонидан 883,7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилингани маълум бўлди.
Чет эллик истеъмолчиларга қарийб 70 минг тонна мис маҳсулотлари (+4,3%) жўнатилди, шу жумладан, 61,5 минг тонна катодли мис. (+8,8%), мис қувурлар – 4277 тонна (+88,2%).
Мис сульфат 8735 тонна (+34,4%) экспорт қилинди.
Январ-ноябр ойларида 55,5 минг тоннадан ортиқ рух маҳсулотлари (+121,6%) экспорт қилинди. Шунингдек, хорижга 50,9 минг тонна рух металли етказиб берилди (+25,1%).
Кадмий экспортида яхши натижага эришилди, ўсиш суръати 90,7 фоизга етди.
728 тонна (+30%) молибден маҳсулотлари экспорт қилинди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида 24 минг тонна қўрғошин концентрати (+20,2 фоиз) сотилган.
Палладий кукуни эксперти прогнози 198,6 фоизга, рений 101,3 фоизга, селен 235 фоизга, теллур 133,3 фоизга бажарилди – дейилади АГМК ахборот хизмати хабарида.