Кўчаларни дезинфекция қилиш: Ўзбекистонда қанча маблағ сарфланган

Ўзбекистон самарасиз дорилар билан зарарсизлантиришга 28 миллиард сўм сарфлади. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги хлорни коронавирус инфекциясини йуқ қилиш учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлмаган моддалар сифатида тан олганидан кейин аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз! Кеча, 6 сентябр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннеллари ва хлорни зарарсизлантириш самарасиз деб эълон қилди.

Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, дезинфекция ишларига 28 миллиард сўм сарфланган. Ҳисобот 11 август куни эълон қилинди.

Дезинфекция ишлари сентябр ойигача давом этганлигини ҳисобга олсак, бу миқдор 28 миллиарддан анча юқори деб тахмин қилиш мумкин.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дезинфексия самарасизлиги тўғрисида бир неча бор огоҳлантирган.