“Лукойл” Ўзбекистон билан газ сотиш бўйича музоқаралар олиб кетябди

ХХР томонидан газга бўлган талабнинг пасайиши туфайли Лукойл Ўзбекистон ҳукумати билан газни сотиш бўйича музокараларни бошлади.

Аввалроқ Лукойл ўз ҳисоботида февралдан августгача Хитойнинг ўзбек газига бўлган талабининг пасайиши сабабли республикада газ ишлаб чиқаришни лойиҳавий қувватларининг тахминан 20% гача камайтиргани ҳақида хабар берган эди.

Россиянинг «Лукойл» нефт компанияси ўз лойиҳаларидан олинадиган газни мамлакат ички бозорида сотиш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар олиб бормоқда.

Томонлар, шунингдек, унинг экспорт таъминотини қайта тиклаш масаласини муҳокамалардихам қилмоқда.

“Хитой ўзбек газини сотиб олишни босқичма-босқич тиклаётганига қарамай, бизнинг лойиҳаларимиздан экспорт учун газ ҳали етказиб берилмаган. Биз Ўзбекистон билан музокаралар олиб бормоқдамиз ва 2020 йилда ички бозорда газ сотиш бўйича дастлабки келишувга эришдик. Шунингдек, биз лойиҳаларимиздан газ экспортини тиклаш бўйича музокараларни давом эттирмоқдамиз”, — деди компаниянинг корпоратив ривожланиш ва инвесторлар билан ишлаш бўйича вице-президенти Павел Жданов.

Аввалроқ, «Лукойл» чет элда қидирув ва қазиб олиш активлари (39 млрд. рубл), асосан, Ўзбекистон туфайли тушган зарарни тан олган эди.

Хусусан, жорий йилнинг февралидан августигача компания Хитойдан газга бўлган талаб камлиги сабабли республикада газ қазиб олишни лойиҳавий қувватининг 20 фоизигача қисқартирди.

Бу биринчи чоракда, апрел ва май ойларида гуруҳнинг углеводород ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатди.

Қайд этилишича, агар республика ҳудудида газни сотиш ва йил охиригача ишлаб чиқаришни ҳозирги даражада ушлаб туриш бўйича келишувга эришилса, йил давомида умумий ҳажми қарийб 7 миллиард кубометрни ташкил этади.