Мамлакатда гуруч ишлаб чиқариш лойиҳаси сарҳисоб қилинди

Пойтахтимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг «шоли экинлари етиштириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг якуний семинари бўлиб ўтди ва у Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва шоли илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиб, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, лойиҳа натижалари ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритди.

Лойиҳа ўтган йилнинг октабр ойида бошланган ва ҳозирда якуний босқичда. Шу вақт ичида ФАО Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, миллий экспертлар ва фермерларнинг мамлакатимизда шоли етиштириш ва ҳосилдорлигини янада ошириш салоҳиятини оширишга техник ёрдам кўрсатди. Хусусан, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида шоли етиштиришнинг яхлит тизими ва илғор усулларини намойиш этиш бўйича тажриба майдонлари ташкил этилди. Бугунги кунга қадар соҳа мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида тайёрлаш якунланди, шоли етиштиришнинг асосий жиҳатлари ва янги технологиялари бўйича фермерларнинг дала мактаблари ўтказилди.

ФАО Ўзбекистонда шоли етиштириш лойиҳаси натижаларини эълон қилди

Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали ФАО Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-февралдаги «Шоличиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши билан соҳада сифат ўзгаришлари бошланганини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва хорижий тажрибани жорий этиш сифатли гуруч маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шоли етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, республикада шоли етиштиришни кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, сотиш бозорлари ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, Барқарор ривожланиш мақсадларига, хусусан, «Нол очлик, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва яхши овқатланишни таъминлаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш» 2-мақсадига ва 5-мақсадга «Гендер тенглиги»га қишлоқ хўжалигида аёл фермерлар ва ёшларни ролини кучайтириш орқали эришишга ҳисса қўшмоқда.

Лойиҳанинг муҳим ютуқларидан бири гуруч бўйича Миллий стратегия лойиҳаси, шунингдек, тегишли ташкилотлар учун техник кўрсатмалар ва ёрдамчи ўқув материаллари ишлаб чиқилгани бўлди.