Марказий банк 1 июл учун валюта курсини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022-йил 1-июл, жума кунидан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 5,69 сўмга ошиб, 10 865,94 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси 80,94 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 11 333,18 сўм беряпти.

Бундан ташқари, Россия рубли 5,16 сўмга арзонлашди ва 207,27 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 30-июн ҳолатига кўра, 1 доллар 59,70 сўмга қимматлашиб, 10 860,25 сўмни, рубл эса 8,55 сўмга қимматлашган эди.

23 июндан бошлаб Россия рубли 200 сўмдан ошди.