Марказий банк асосий ставкани оширди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 17% га оширишга қарор қилди.

Бу ҳақда бугун, 17-март куни регулятор матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Асосий ставкани 3% пунктга ошириш ва йиллик 17% қилиб белгилашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг январ, март, апрел, июн, сентабр, октябр ва декабр ойларида Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз – йиллик 14% да сақлаб қолди.

Жорий йилнинг 20 январ куни Марказий банк ҳам асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

2018 йил бошида асосий ставка 14% даражасида бўлган бўлса, 2019 йилда у 16% гача кўтарилди.

2020 йил апрел ойида ставка 15% га тушди. Коронавирус пандемияси ва оғир иқтисодий вазиятда ҳам курс барибир ўзгармади. 2020-йил охирида ставка 14% га туширилди.