Марказий банк: доллар, евро, рубл кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 11-мартидан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 38,68 сўмга ошиб, 10 957,36 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 119,14 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 12 096,93 сўм беряпти.

Бундан ташқари, Россия рубли 11,44 сўмга қимматлашди ва 92,02 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ставкалар Марказий банкнинг ушбу курс бўйича валютани сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятисиз белгиланади.

Кеча, 9-март куни Марказий банк маълумотларига кўра, бир АҚШ доллари курси 21,41 сўмга қимматлашди ва 10 918,68 сўмни ташкил қилди.

Европанинг ягона валютаси 146,62 сўмга қимматлашди. Россия рубли ҳам 0,69 сўмга қимматлашди ва 80,58 сўмни ташкил қилди.