Марказий банкдан валюта курслари: евро, доллар ва рубл арзонлашди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 24-августидан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 12,47 сўмга тушиб, 10 888,30 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 103,95 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 10 812,08 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 0,97 сўмга арзонлашди ва 181,55 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни сўм барча асосий валюталарга нисбатан мустаҳкамланди.