Март ойида истеъмол сектори товарлари ва хизматлари қимматлашди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йил март ойида истеъмол секторида товар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашган.
Таъкидланганидек, истеъмол нархлари индексининг йиллик ўсиш суръати 10,5 фоизга этди.
2022-йил март ойида нархлар ва тарифлар ўсиши бўйича етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари егаллаб, уларнинг нархи ой давомида ўртача 2,5 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар еса 0,4 фоизга қимматлашди.
Аввалроқ, феврал ойида товар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга қимматлашганди.
Феврал ойида истеъмол нархлари индексининг йиллик ўсиш суръати 9,7 фоизга этди.