Ўзбекистон МБ 2022-йил 1-мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг янги қийматини белгилади.
Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 12,41 сўмга ошиб, 10 872,41 сўмни ташкил қилди.
Ягона Европа валютаси ҳам 10,62 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 12 154,27 сўм беряпти.
Бундан ташқари, Россия рубли 21,46 сўмга арзонлашди ва 108,60 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, ставкалар Марказий банкнинг ушбу курс бўйича валютани сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятисиз белгиланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда тижорат банклари хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш курсини оширгани ҳақида хабар берилганди. Бир доллар ўртача 10 920 сўмни ташкил қилади.