Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2022-йилда кутилаётган экспорт ҳажмини маълум қилди

Ўзбекистон раҳбари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолиятига бағишланган йиғилишда жорий йилда кутилаётган экспорт ҳажмини маълум қилди.

Ўзбекистон 2022-йилда маҳсулот экспортини 14 миллиард долларга етказиш ниятида. Президент маълумотларига кўра, агар 2020-йилда экспорт ҳажми 9 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 12 миллиард долларни ташкил этган. Унинг таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улуши сезиларли даражада ошгани эътиборга молик, деди у.

Аввалроқ, Давлат статистика қўʻмитаси Ўзбекистон Республикасининг сўнгги 10 йилдаги экспорт ҳажми бўйича статистик маълумотларни тақдим этган эди:

2010 йилда – 13 миллиард доллар.

2011 йилда – 15 миллиард доллар.

2012 йилда – 13,6 миллиард доллар.

2013 йилда – 14,3 миллиард доллар.

2014 йилда – 13,5 миллиард доллар.

2015 йилда – 12,5 миллиард доллар.

2016 йилда – 12,1 млрд доллар.

2017 йилда – 12,5 миллиард доллар.

2018 йилда – 14 миллиард доллар.

2019 йилда – 17,4 миллиард доллар.

2020 йилда – 15,1 миллиард доллар.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Халқаро савдо маркази методологияси бўйича олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон айрим турдаги маҳсулотлар бўйича сезиларли даражада фойдаланилмаган экспорт салоҳиятига эга, хусусан:

986,7 миллион долларга мева-сабзавот маҳсулотлари;

тўқимачилик — 686,6 миллион долларга;

электротехника – 56,6 миллион долларга.