Молия вазирлиги: 2021-йилда ўзбекистонликлар ватанига 8,1 миллиард доллар жўнатган

Ўтган йил давомида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳужжатида айтилган.

Уларга кўра, 2021-йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Ўсиш 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 33,8 фоизни ташкил этди.

Қайд этилишича, 2021-йилда кўплаб мамлакатларда карантин чекловлари юмшатилган. Ўз навбатида, бу маҳаллий меҳнат бозорининг тикланишига ва иқтисодий фаолликнинг ошишига олиб келди.