Наманган вилояти: лаванда плантацияси яратилмоқда

Яқинда Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида лаванда плантацияси пайдо бўлади.

Хабар қилинишича, ушбу ўсимликнинг бир килограмми бозорда 8-9 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Бир гектардан 70-80 литр ёғ олиш мумкин.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Исроил компанияси вакилининг Наманган вилоятида лаванда плантациясини яратиш бўйича таклифини қабул қилди, деб хабар берди маҳаллий маъмурият матбуот хизмати.

Ҳозирда ушбу компания Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 40 гектар ер майдонида шу каби плантацияни қуриш билан шуғулланади.

Лаванда тиббиёт ва парфюмерияда қўлланилади. Жаҳон бозорида бир килограмм ўсимлик гуллари 8-9 минг долларга баҳоланмоқда ва бир гектардан 70-80 литр ёғ олиш мумкин. Шу билан бирга, лаванта жуда кўп сув ва парваришлашни талаб қилмайди.

Исроил компаниясининг вакили ҳудуд шароитлари билан танишди.