Навоий ИЭСда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Станциядаги қуёш панеллари йилига ўртача 1,8 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Режага кўра, 2024-йилга бориб Навоий вилояти 600 МВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станцияларига, Самарқанд вилоятига эса умумий қуввати 1320 МВт бўлган учта қуёш фотоэлектр станцияси қурилади.
Ўтган 4 йил давомида Ўзбекистон электр энергиясини сотиб олиш бўйича 25 та шартнома ва жами 10 миллиард 148 миллион долларлик сармоявий битимлар имзолади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 9 та иссиқлик, 9 та қуёш ва 7 та шамол электр станцияларининг умумий қуввати 11 954 МВт бўлиб, бу республиканинг бутун энергетика тизимининг жорий қувватининг 60 фоизини ташкил этади.

Фото: Навоий ИЭСда йилига 1,8 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди.