Навоий оилавий тадбиркорлик дастурларини молиялаштиради

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда келгуси йилда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 26 маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш, оилавий тадбиркорлик дастурларига 600 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилгани таъкидланди.

Қайд этилишича, умуман, Навоий вилоятида қашшоқлик ва ишсизликдан холи ҳудудга айланиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Саноат соҳасида келгуси йилда 15 минг иш ўрни яратиш ҳисобига 186 лойиҳа амалга оширилиши импортни қисқартириш ва экспортни 250 миллион долларга етказишда муҳим омил бўлади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Хатирча, Кармана, Навбаҳор, Қизилтепа ва Нурота вилоятларидаги картошка, сабзавот, узум ва анор етиштиришга ихтисослашган 72 маҳалла атрофидаги 5 минг гектар майдоннинг сув таъминотини яхшилаш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, яйлов уруғчилик хўжаликлари, ферула плантациялари, агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш, мактаб ва боғчалар қуриш, аҳолини уй-жой ва ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Умуман олганда, 2023-йилда вилоятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм йуналтирилади.