Осиё банки COVID-19 билан курашиш учун Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллар ажратади

Осиё инфратузилма инвеститсия банки (АИИБ) Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, бу маблағлар соғлиқни сақлаш соҳасида шошилинч ёрдам кўрсатиш ва COVID-19 муаммоларига жавоб бериш учун ишлатилади, деб хабар беради банк матбуот хизмати.

«Осиё Тараққиёт Банки билан ҳамкорликда молиялаштирилаётган ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг COVID-19 ни кузатиш, ташхис қўйиш, синовдан ўтказиш ва даволаш қобилиятини оширишга, шунингдек, келажакда касалликларнинг юзага келишининг олдини олишга қаратилган», — дейилади молия муассасининг хабарларида.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча аҳолисига, айниқса касал бўлган ёки хавф остида бўлган одамларга, хусусан, кекса ва сурункали касалликларга чалинганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Икки ҳафта олдин Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига санитария-епидемиология хизматини, шу жумладан, COVID-19 синов тизимини модернизация қилиш учун 100 миллион АҚШ долларлик қарзни маъқуллади.

ОТБ матбуот хизматининг хабар беришича, умумий қиймати 257 миллион АҚШ долларга тенг лойиҳани молиялаштириш, ОТБ кредити билан бир қаторда, Осиё инфратузилма инвеститсия банкининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити ва Ўзбекистон ҳукуматининг 57 миллион АҚШ долларлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.