Осиё банки Ўзбекистонда болалар боғчалари қурилишини молиялаштиради

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасида болалар боғчаларини қуради.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Мактабгача таълим департаменти директори жаноб Такео Коике бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви ҳақида хабар эълон қилди.

ОТБ вакиллари билан Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик доирасида юзлаб мактабгача таълим муассасаларини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳани амалга ошириш ва молиялаштириш механизмларини оптималлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томони меҳмонларга мамлакатимизда мактабгача таълимнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув натижаси режалаштирилган лойиҳани амалга оширишга ўзаро тайёрлик бўлди.