Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда тезюрар темир йул қатновини ривожлантиришга сармоя киритади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга тезюрар темир йул инфратузилмасини ривожлантириш учун 162 миллион доллар миқдорида кредит ажратди.

Бу маблағлар Ўзбекистон ғарбидаги йирик саноат марказларини боғловчи 465 километр темир йул линияларини электрлаштиришга йуналтирилади. Гап Бухоро – Мискин – Урганч – Хива темир йули ҳақида бормоқда.

Лойиҳанинг амалга оширилиши бу ерда соатига 250 километргача тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездларидан фойдаланиш имконини беради, бу эса Бухоро ва Хива ўртасидаги қатнов вақтини икки соатгача, Тошкент ва Хива ўртасида 7 соатгача қисқартиради.

“Бухоро-Хива” линияси электрлаштирилгач, йиллик йуловчи ташиш ҳажми жорий йилда 280 мингга яқин йуловчидан 2026-йилга бориб 1 миллиондан ортиқ йуловчига етказилиши режалаштирилган. Шунингдек, прогнозларга кўра, 2026 йилга бориб юк ташишнинг умумий ҳажми йилига 11,8 миллион тоннани ташкил этади.

Лойиҳа доирасида электрон чипталар тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, темир йул вокзаллари атрофидаги шаҳар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, уларга аёллар, болалар, қариялар ва ногиронларнинг хавфсиз киришини таъминлаш чора-тадбирлари кўзда тутилган.

ОТБ экспертлари лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг кам углеродли транспортга ўтишини қўллаб-қувватлашига, мамлакат темир йулларини дизел ёқилғидан электр тортишга ўтиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.