Озарбайжонлик компания Ўзбекистонда гипсокартон ишлаб чиқариш ниятида

Озарбайжон компанияси Қашқадарёда гипс ва гипсокартон заводларини қуради.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Озарбайжондан келган компанияга гипсокартон ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш учун ер участкалари ажратилди.

Озарбайжоннинг “Матанат-А” компанияси Қашқадарё вилояти Қамашин туманида гипс, қуруқ аралашмалар ва гипсокартондан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи заводлар қуришни режалаштирмоқда.

Компания витсе-президенти Маюс Гасимов бошчилигидаги делегатсия Ўзбекистонга ташриф буюриб, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти, Қурилиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллар” уюшмаси билан музокаралар ўтказди, техник-иқтисодий ва ташкилий масалаларни муҳокама қилди.

Заводларни бир неча босқичда қуришга қарор қилинди. Ажратилган майдонда геологик қидирув ишлари бошлаб юборилган.