Пойтахтимизда ШҲТга аъзо давлатлар саноат вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди

15 июл куни Тошкентда Ўзбекистон раислигида МДҲга аъзо давлатлар саноат сиёсати бўйича кенгашнинг VIII йиғилиши ва ШҲТга аъзо давлатлар саноат вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибига МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида саноатни ривожлантириш манфаатлари йулида ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва ривожлантириш, кооперация асосида саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини таъминлаш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги технологияларни жорий этиш, моддий ва молиявий ресурсларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, МДҲ ва ШҲТ давлатлари делегатсиялари раҳбарлари жаҳондаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда саноат соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва юзага келаётган муаммоларга биргаликдаги жавоб чоралари юзасидан фикр алмашдилар.

Йиғилишлар давомида бир қатор муҳим ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди, жумладан:

  • МДҲга аъзо давлатлар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг контсептуал йуналишлари дастури лойиҳаси;
  • ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармон доиралари оʻртасида саноат кооперациясини рагʻбатлантириш дастури лойиҳаси;

  • Конгресс ва кўргазма тадбирларини, хусусан, ШҲТга аъзо давлатлар саноат вазирлари йиғилиши шафелигида ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳаси;

  • “ШҲТга аъзо давлатлар саноатидаги инвеститсия лойиҳалари маълумотлар банки”ни яратиш тўғрисидаги низом лойиҳаси;

  • МДҲга аъзо давлатлар ўртасида 2035-йилгача энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси лойиҳалари ва уни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси.

Бундан ташқари, иштирокчилар Ўзбекистоннинг мавжуд саноат салоҳияти ва кооперация амалиётини намойиш этувчи обектларда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Учрашувлар якуни бўйича иштирокчилар саноат соҳасида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдилар.