POSCO International Textile Ўзбекистон тўқимачилик саноатига 196 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мултимедиа марказининг маълум қилишича, Жанубий Кореянинг POSCO International Textile корпорацияси Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришга яна 196 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Инвестиция лойиҳалари учта вилоятда: Тошкент, Қашқадарё ва Фарғонада амалга оширилиши кутилмоқда.

Музокаралар доирасида пахта етиштириш учун майдонлар ажратиш ва сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда лалми ерлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги ташландиқ қишлоқ хўжалиги ерларини ўзлаштиришга қайтариш имкониятлари ва улардан самарали фойдаланиш йўллари юзасидан фикр алмашилди.

POSCO International Textile тўқимачилик маҳсулотлари, жумладан, пахта бўз мато ва ип-калава ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган компания ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш учун хом ашё пахтанинг энг яхши навлари ҳисобланади. Компания мамлакат Президентининг қишлоқ хўжалиги ва пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлаш доирасида 2022-23-йилги ҳосилдан бошлаб Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил етишга тайёрлигини билдирди.

Ўз олдига қўйилган мақсадни муваффақиятли амалга ошириш учун компания Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорлик тўғрисида мемерандум тузди.

Ҳамкорлик доирасида университет профессор-ўқитувчиларини соҳаларда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга жалб этиш, шунингдек, талабаларни кейинчалик ишга жойлаштириш билан ишлаб чиқариш амалиётига жалб этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, компания университетнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган иқтидорли талабаларга моддий ёрдам кўрсатади, уларга ўқиш тўловлари ёки махсус стипендиялар тўлаш учун грантлар ажратади.