Президент мамлакатимизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш борасида фикр билдирди

Бугун, 20-декабр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда балиқчилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари ва мамлакатимиз ҳудудларида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш йуллари кўриб чиқилди.

“Дунёда озиқ-овқат нархларининг ошиши ва инфляция кейинги йил озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи жуда долзарб мавзу бўлишини кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудларида балиқчиликни ривожлантириш ҳолатини таҳлил қилишлари керак. Улар маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларга мунтазам шарт-шароит яратиб беришлари керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми олти баробар ортиб, 400 минг тоннани ташкил этди.

– Шунга қарамай, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳар гектар ердан 3-4 тоннадан маҳсулот етиштирилмоқда. Чунки бу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш кўрсаткичи умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10% дан ошмайди, – деди Президент.