Россия ва Польша Ўзбекистонга парфюмерия маҳсулотларининг асосий экспортчиларига айланди

2022-йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 9,3 миллион долларлик 733,3 тонна парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинган.

Асосий етказиб берувчи давлатлар номи:

Россия — 411,1 тонна;

Польша — 167,5 тонна;

Туркия — 53,5 тонна;

Литва — 30,4 тонна;

Хитой — 25,7 тонна;

Бошқа мамлакатлар — 45,3 тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ статистика агентлиги Ўзбекистонга шампунларнинг асосий импортчилари ҳақида маълум қилганди.

Эълон қилинган маълумотлардан кўриниб турибдики, Россия ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга асосий етказиб берувчи ҳисобланади. Россия Федерацияси сотиб олинган шампунларнинг 40 фоизини ташкил қилади — ўн бир ой ичида 3,2 минг тонна.