Роуз Россия ва Хитойга 4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди

2022-йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган етакчи 10 та ҳамкор-давлатлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистоннинг энг юқори экспорти Россия билан қайд этилган – 2,1 миллиард доллар.

Ундан кейин 2 миллиард доллар ва 1,1 миллиард доллар импорт қилган Хитой ва Туркия туради.

Бошқа мамлакатларда бу кўрсаткич қуйидагича кўринади:

Қозоғистон – 1 миллиард доллар;
Қирғизистон – 683,4 миллион доллар;
Афғонистон – 514,4 миллион доллар;
Тожикистон – 352,6 миллион доллар;
Канада — 160,5 миллион доллар;
Туркманистон — 154,1 миллион доллар;
Эрон – 113,8 миллион Ақш доллари.