«РУз» қуёш сув иситгичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, «Ўзбекенерготамир» АЖ («Иссиқлик электр стансиялари» АЖ тасарруфидаги корхона) саноат кооперацияси асосида 200 литр ҳажмли қуёш сув иситгичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, у бозордаги ўхшаш 20 қувурли сув иситгичларидан фарқли ўлароқ, 24 та қувур билан жиҳозланган.

Бу қисқа вақт ичида 200 литргача сувни иситиш имконини беради.

Энергетика обектларида қуёш сув иситгичларини ўрнатиш бошланди. «Тошкент ИЭС» Ажда 15 та блок мавжуд. «Сирдарё ИЭС» АЖда 12 та, «Толимаржон ИЭС» АЖда яна 10 та агрегат ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Жами 150 га яқин ушбу ускуна энергетика тизими корхоналарига етказиб берилади.

Маҳаллий бюджет ташкилотлари учун ҳам, аҳоли учун ҳам қуёш сув иситгичларини бозор нархидан 5-10 фоиз арзон нархда ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматига таяниб, аввалроқ хабар қилинганидек, 2026-йилга бориб қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми қарийб 11 минг МВтга етказилади.

Хусусан, 2026-йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр стансияларининг қуввати 8 минг МВтга, гидроелектр стансияларининг қуввати 2920 МВтга (жами 10920 Мвт) етказилади.

Натижада жорий йилга келиб мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган умумий электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланадиган энергия манбаларидан («яшил» энергия) олинади.

Бу ҳар йили қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш имконини беради. Бу тежалган газ миқдори 1 мимллион хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлашга тенг.

Бу тежалган табиий газдан фойдаланиб, қўшимча 15 миллиард квт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. Бу миқдорда электр энергияси бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 98 фоизини йил давомида таъминлаш учун етарли.