Сўм долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этмоқда – Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 20-июл, чоршанба кунидан эътиборан амал қиладиган валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 24,36 сўмга тушиб, 10 925,55 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ягона Европа валютаси 70,32 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 11 189,95 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 3,76 сўмга қимматлашди ва 197,48 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 июл ҳолатига кўра, бир АҚШ доллари курси 20,27 сўмга арзонлашиб, 10 949,91 сўмни ташкил қилган бўлса, рубл курси 1,26 сўмга қимматлашган эди.