Саудия Арабистони заъфаронга қизиқиш билдирмоқда

Саудия Арабистони Ўзбекистондан табиий маҳсулотлар этказиб беришга қизиқиш билдирмоқда.

sans-serif;">Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Sunbula Technologies Est (Саудия Арабистони) раҳбари Убайдуллоҳ Сиддиқий билан заъфарон этказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда этиштирилган заъфарон намуналари Саудия томонига ўтказилди. Зиравор Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (SFDA) текширувидан ўтди ва сифат сертификатини олди.

Убайдуллоҳ Сиддиқийнинг айтишича, бугунги кунда Саудия Арабистони Заъфаронни Марокаш, Испания, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон каби давлатлардан олиб келмоқда. Агар Ўзбекистон маҳсулотлари рақобатбардошлигини исботласа, Саудия Арабистони бозорида ўз ўрнини топади.

Заъфарондан ташқари, компания Ўзбекистондан табиий асал ва тоғ доривор ўсимликлари маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятига қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистонида органик соғлиқни сақлаш маҳсулотларига талаб катта, деди компания раҳбари.