Сирдарё вилоятида янги электр станцияси қурилмоқда

Электр стансиясини қуриш лойиҳаси Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан 100% тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан амалга оширилмоқда. Станция йилига 12 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Лойиҳа энергия тежовчи энг илғор технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газни тежаш имконини беради, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманидаги 55 гектар майдонда барпо этилиб, 2023-йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар лойиҳа 44% га бажарилган. Шундан лойиҳалаштиришнинг 90%, қурилиш ишларининг 17% бажарилган. Корхонада 1500 нафар ишчи ишлайди.