Ўсмир отасидан 3,8 миллион сўм ўғирлаб, компютер ўйинига сарфлаган

6-синф ўқувчиси PUBG (PlayerUnknown’s Battlegrounds) онлайн отишмасини ўйнаш учун отасининг 3,8 миллион сўм пулини ўғирлади, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 38 ёшли гулистонлик фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, картасидан 3,8 миллион сўм йуқолган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулни ўғирлаган шахс 6-синф ўқувчиси – жабрланувчининг 14 ёшли ўғли эканлигини аниқлади.

Текширув давомида ўсмир отасининг пластик картасини PUBG онлайн ўйинидаги аккаунтига улаб, пулларини ҳар хил нарсаларни сотиб олишга сарфлагани ма’лум бўлди.

Ҳозирда ушбу факт тергов қилинмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, фарзандларингиз тарбиясига бефарқ бўлманг, уларнинг мобил телефон ва гаджетларини текширинг”, — дейилади расмий хабарда.

PUBG-да 100 тагача ўйинчи оролга парашютда тушишади ва кейин ўзларини тирик қолдириш учун бошқа ўйинчиларни ўлдириш учун асбоб-ускуналар ва қуролларни топадилар. Ўйин харитасидаги мавжуд хавфсиз зона вақт ўтиши билан қисқара бошлайди, бу эса ўйинчиларни бир-бирига қарши итариб юбориш учун мавжуд бўш жойни янада қаттиқроқ қилади. Охирги ўйинчи ёки жамоа турда ғалаба қозонади.