Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, жаҳон бозори, Ўзбекистон, Пахта ипи, иқтисодиёти, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти

2023-йилда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти географиясини муваффақиятли кенгайтириб, 65 та давлатга етди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, тўқимачилик экспорти 3,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу мамлакат умумий экспортининг 12,5 фоизини ташкил қилади.

Экспорт қилинадиган товарлар орасида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ва пахта иплари етакчи ўринларни эгаллаб, умумий тўқимачилик маҳсулотларининг мос равишда 41,0 ва 41,1 фоизини ташкил этди.

Тўқимачилик экспортидаги муваффақият асосан ўтган йилга нисбатан экспорт ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.

Ўзбекистондан 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилингани жаҳон бозорида маҳсулотлар хилма-хиллигидан далолат беради.

Асосий маҳсулот тоифаларига тайёр тўқимачилик (1,3 миллиард доллар), ип-калава (1,3 миллиард доллар), трикотаж матолар (306,6 миллион доллар), газламалар (176,5 миллион доллар) ва пайпоқ (61,1 миллион доллар) киради.

Ушбу муваффақиятли экспорт тажрибаси тўқимачилик саноатининг ўсиши ва Ўзбекистоннинг жаҳон тўқимачилик савдо майдонидаги ўрни мустаҳкамланганидан далолат беради.