Татаристон ва Жиззах вилояти келгуси ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Жиззах вилояти Татаристон билан биргаликда сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Татаристон бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов ўртасидаги учрашув якунлари бўйича маълум бўлди.

Томонлар бир-бирига қизиқиш билдирмоқда, чунки Татаристонда ривожланган саноат тармоқлари автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия ва қишлоқ хўжалигидир. Жиззах вилоятида ҳам ана шундай тармоқлар жадал ривожланмоқда, дея таъкидлади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Шу муносабат билан Татаристон ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўришга тайёр.

Бундан ташқари, Татаристон ҳукумати яқинда Жиззахда очилган Қозон федерал университети (ҚФУ) филиали фаолиятини яхшилашни режалаштирмоқда, деди Роман Шайхутдинов.

Шунингдек, Татаристон вакили IT-паркнинг маҳаллий филиалига ташриф буюрди ва Татаристондаги Иннополис деб номланган худди шундай парк билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

«Иннополис» технопарки Қозоннинг сунъий йўлдош шаҳри бўлиб, унда юқори технологиялар соҳасида менежерларни тайёрлайдиган, шунингдек, IT ва робототехника соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борувчи худди шу номдаги университет жойлашган.