Темирйулчилар Ўзбекистон Республикасига хомашё олиб киришда 25% чегирма жорий қилмоқда

“Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамияти томонидан хомашё импортига 25 фоизлик чегирма жорий қилинмоқда, бу 114 та товар номини ўз ичига олади.

Бундай қарор “Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз саноат соҳасини, шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

Чегирма пайдо бўлиши Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан августдаги учрашувидан сўнг мумкин бўлди. Сўнгра “Полвонтош” (Сурхондарё вилояти), “Афросиёб парранда” (Самарқанд вилояти) корхоналари раҳбарлари ички ва ташқи темир йул қатнови йуналишларида амалдаги тарифлар ўртасидаги тафовут катталиги, халқаро юк ташиш нархининг юқорилигига эътибор қаратди.

Шу муносабат билан Президент Транспорт вазирлигига Молия вазирлиги ва Монополияга қарши қўмита билан биргаликда темир йул тарифларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Унинг қайд этишича, тадбиркорлар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё учун амалдаги импорт божлари камида 25% га туширилиши керак.

Бундан ташқари, келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб Транспорт вазирлиги ҳар бир хизматнинг таннархи ва нархлари таркиби тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.