Тошкент 300 минг долларга 637 та электробус сотиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон пойтахтига ҳар бири 300 минг долларлик 637 та электробус етказиб бериш режалаштирилган.

Яқин вақт ичида 51 ва 81-йуналишларда илк 20 та Yutong электробуслари йуловчиларга хизмат кўрсатади.

Электр автобусда учта эшик, автоном иситиш, кондиционер, бешта видеокамера ва USB-зарядловчи қурилмалари мавжуд. У 30 йуловчи ўриндиғига эга, умумий йуловчи сиғими 70 кишини ташкил қилади. Максимал тезлик — соатига 85 километр. Автоматик равишда ишлайдиган двигател зонасида ўрнатилган ёнғинга қарши ускуналар ортиқча бўлмайди.

Тошкентга автобуслар партияси билан бирга 10 та зарядлаш станцияси келтирилди. Бир қувватланиш билан автобус 300 кмгача йул боса олади. Шунингдек, пойтахтда электробусларга хизмат кўрсатиш маркази ва уларнинг ҳолатини назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Бу ерда хитойлик мутахассислар икки йил ишлайди.

Ҳар бир автобусга икки йиллик умумий кафолат ва саккиз йиллик аккумулятор кафолати берилади.