Тошкент: Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг бюроси очилади

Ўзбекситн Президенти Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида Тошкентда Иқтисодий тикланиш кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил қилишни тартибга солувчи ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

KfW (Kreditanstalt für Wiederaufbau) Германия федерал ҳукуматига тегишли бўлган 80% банк гуруҳидир (20% федерал штатларга тегишли). У 1948 йилда Европани урушдан кейинги тиклаш дастурини амалга ошириш учун яратилган («Маршалл режаси»). Марказий офис Франкфурт-Маинда жойлашган бўлиб, дунё бўйлаб 80 га яқин офис ва ваколатхоналар очиқ.

Гуруҳнинг халқаро молиялаштириш бўйича қуйдаги бўлинмалари мавжуд:

KfW IPEX-Bank – халқаро лойиҳа ва экспортни молиялаштириш учун масъул;

KfW нинг шўба корхонаси бўлган DEG ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга сармоя киритадиган компанияларни молиялаштиради ва маслаҳат беради;

Ривожланиш банки KfW – Германия ҳукумати номидан бутун дунё бўйлаб молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари сурмоқда.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳукуматлараро келишувни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳисобланади. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Германияга халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички процедураларни Ўзбекистон томонидан амалга ошириши ва жавобгар орган тўғрисида хабарнома юборади, деб хабар беради Norma. Маҳаллий KfW ваколатхонаси хорижий давлатнинг иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича давлат ташкилотининг ваколатхонаси сифатида аккредитациядан ўтади.