Тошкент инвестиция форуми: 8 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистонда биринчи халқаро инвестисия форуми якунлари эълон қилинди.

Пойтахтимизда дунёнинг 56 давлатидан 2000 дан ортиқ йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунланди, деб хабар бермоқда МИФТ матбуот хизмати.

Форумнинг панел сессиялари ва тадбирлари доирасида мамлакатимизнинг турли тармоқлари ва ҳудудларининг сармоявий ва иқтисодий имкониятлари очиб берилди.

Бундан ташқари, мамлакатни саноатлаштириш ва саноатни юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш бўйича кейинги қадамлар, шунингдек, маҳаллий энергетика соҳасини ўзгартириш ва муқобил энергия манбаларига ўтиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Forum якунлари бўйича 7,8 миллиард долларлик шартномалари ва сармоявий битимлар тўплами имзоланди, шу билан бирга умумий қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

«Форум ҳам Ўзбекистон, ҳам бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига хорижий сармоя ва замонавий технологияларни жалб этиш бўйича доимий платформага айланиши кутилмоқда», — дея хулоса қилди МИФТ.