Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий етказиб берувчисига айланди

Давлат статистика қўмитаси ўтган 10 ойда Ўзбекистон ҳудудларида қанча ҳажмда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганини аниқлади.

10 ойда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларидан жами 40,2 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, деярли 45% пойтахт ва пойтахт вилоятига тўғри келади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда Самарқанд вилояти умумий республика ҳажмида солиштирма салмоғи 10% дан ортиқ.

Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлардан маълум бўлишича, Фарғона водийсининг учта вилояти (Фарғона, Андижон ва Наманган) бир пойтахт вилоятига тенг миқдорда озиқ-овқат ишлаб чиқаради.

2021-йил январ-октябр ойларида ҳудудлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси – 1,3 трлн. сўм;

Андижон вилояти – 2,1 трлн. сўм;

Бухоро вилояти – 2,5 трлн. сўм;

Жиззах вилояти – 0,7 трлн. сўм;

Қашқадарё вилояти – 2,3 трлн. сўм;

Навоий вилояти – 1,4 трлн. сўм;

Наманган вилояти – 2,2 трлн. сўм;

Самарқанд вилояти – 4,3 трлн. сўм;

Сурхондарё вилояти – 0,9 трлн. сўм;

Сирдарё вилояти – 1,1 трлн. сўм;

Тошкент вилояти – 7,1 трлн. сўм;

Фарғона вилояти – 3,1 трлн. сўм;

Хоразм вилояти – 1,3 трлн. сўм;

Тошкент шаҳри – 9,9 трлн. сўмни ташкил этади.