Тошкентда хўроз уришитирадигон жой ёпилди

Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонлик уйида 100 га яқин одамни тўплаган хўроз уриштириш жойини ёпди.

“9 январ куни соат 15.00 атрофида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний уюштирилган хўроз жангиларни уюштирган Юқоричирчиқ тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз уйига юзга яқин одамни тўплагани аниқланди”, — деди ИИВ.

Холислар иштирокида ушбу шахсдан 300 000 сўм пул ва 7 та хўроз ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, шахс гумон қилинувчи сифатида судга тортилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу жиноят этти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.