Тошкентда метро қурилишига салкам 355 миллион доллар керак бўлади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорига кўра, Тошкент шаҳрида метро қурилади. Лойиҳа деярли 355 миллион долларга тушади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида метрополитеннинг ер усти линияларини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Лойиҳа Президентнинг “Тошкент шаҳрида айлана ер усти метро линиясини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда, деб ёзади Норма.

Тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 354,36 миллион долларни ташкил этади, жумладан:

· Давлат бюджети маблағлари – 208,398 млн доллар;

· Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари – 108,390 млн.доллар;

· Хитой Халқ Республикаси Эксимбанкининг кредити – 500 миллион доллар;

· Давлат улуши – 37,076 миллион доллар.

Лойиҳа бўйича капитал қўйилмалар ҳажми 317,288 миллион долларни ташкил этиб, улар машина, асбоб-ускуналар ва қурилиш-монтаж ишларини сотиб олишга йуналтирилади.

Хитой Эксимбанкининг кредити 20 йил муддатга, беш йиллик имтиёзли давр билан берилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити – тўрт йиллик имтиёзли давр билан 15 йилга.