Уч мамлакат – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари йиғилишида Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини муҳокама қилишди.
Йиғилиш давомида лойиҳа бўйича кейинги ишлар, жумладан, йўл харитаси ва ҳужжатлар лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда вазирлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.
Музокаралар якунлари бўйича ой охиридаги навбатдаги учрашув ва лойиҳани амалга оширишга тайёрлаш босқичлари бўйича келишувларга эришилди.